– бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етказилиши оқибатида юзага келадиган мажбуриятлар юзасидан жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта қилдирувчининг ўзининг ёки бундай жавобгарлик юкланиши мумкин бўлган бошқа шахснинг жавобгарлик хавфи суғурталаниши мумкин. Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфи суғурталанган шахс суғурта шартномасида кўрсатилиши лозим. Агар бу шахс шартномада кўрсатилмаган бўлса, суғурта қилдирувчининг ўзининг жавобгарлик хавфи суғурталанган ҳисобланади. Зарар етказганлик учун жавобгарлик хавфини суғурта қилиш шартномаси, ҳатто шартнома зарар етказилганлиги учун жавобгар бўлган суғурта қилдирувчи ёки бошқа шахс фойдасига тузилган ёхуд шартномада у кимнинг фойдасига тузилгани кўрсатилмаган тақдирда ҳам, зарар етказилиши мумкин бўлган шахслар (наф олувчилар) фойдасига тузилган деб ҳисобланади. Зарар етказганлик учун жавобгарлик уни суғурта қилиш мажбурий бўлгани сабабли суғурталанган тақдирда, шунингдек, қонунда ёки бундай жавобгарликни суғурта қилиш шартномасида назарда тутилган бошқа ҳолларда суғурта шартномаси ўз фойдасига тузилган деб ҳисобланувчи шахс зарарни суғурта пули доирасида тўлаш тўғрисида бевосита суғурталовчига талаб қўйишга ҳақли.