Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14852 марта ўқилди

Рухсатсиз махсус қурилмалар ўрнатиш

Тегишли рухсат олмасдан транспорт воситасига товуш чиқарувчи ёки ёритувчи махсус қурилмаларни ўрнатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Худди шунингдек, давлат рақам белгисини кўриш имкониятини чеклайдиган ёки уни англашга тўсқинлик қиладиган ашёлар ўрнатиш ёхуд қоплама суртиш ҳам ҳуқуқбузарлик ҳисобланади.

Жарима миқдори

Ушбу ҳуқуқбузарлик учун тегишли қурилмаларни мусодара қилган ҳолда:

  • фуқароларга — 1 БҲМдан 3 БҲМгача;
  • мансабдор шахсларга — 3 БҲМдан 5 БҲМгача миқдорда жарима солинади.

Давлат рақам белгиси ҳар қандай шароитда уни кўриш ва англаш имконини берадиган ҳолатда бўлиши керак. Уни яширадиган ёки ўқишга тўсқинлик қиладиган ашё ва қопламалар жавобгарликка сабаб бўлади.

Chat