Ҳайдовчининг қуйидаги ҳаракатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддаси бўйича жавобгарликка сабаб бўлади:
Ушбу ҳуқуқбузарликлар учун ҳайдовчига 1 БҲМ миқдорида жарима солинади.
Тротуар ёки пиёдалар йўлкасидан автомобилда ҳаракатланиш фақат пиёдага “ноқулайлик етказиш” эмас, балки мустақил маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлиб, 1 БҲМ жаримага сабаб бўлади.
128-моддада назарда тутилган айрим ҳуқуқбузарликлар махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали ҳам аниқланиши мумкин.
Бироқ қатнов қисмидаги чизиқлар талабига риоя этмаслик, ташқи ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳамда йўловчи ёки пиёдаларга лойқа сачратишга оид ҳолатлар Кодексда автоматлаштирилган қайд этиш доирасидан мустасно қилинган.