Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ишончномани расмийлаштириш қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
- Тегишли сўровномага регламентда назарда тутилган талабга мос келмайдиган маълумотлар киритилганда;
- ариза берувчи ва ишончнома берилаётган шахс айни бир шахс бўлганда;
- сўровномага киритилган маълумотлар уларни тақдим этишга ваколатли органларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилиб, тасдиқланмаган тақдирда;
- Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси маълумотлар базаси орқали ариза берувчининг қарздорлик ҳолати текширилиб, қарздорлик мавжудлиги аниқланган тақдирда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.11.2023 йилдаги 613-сон