Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31 марта ўқилди

– штатдаги консуллик мансабдор шахси бўлмаган, қабул қилаётган давлатнинг розилиги билан тайинланган, давлат номидан ўша давлат ҳудудида алоҳида консуллик функцияларини бажариш зиммасига юклатилган ҳар қандай шахс. Фахрий консул консуллик функцияларини бажаришдан ташқари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин. Одатда фахрий консул консуллик функцияларини бажаргани учун юбораётган давлатдан моддий рағбатлантириш олмайди. Фахрий консулнинг фуқаролиги учун ўзига хос талаблар қўйилмайди, у юбораётган давлатнинг ҳам ва чет эл давлатининг хам фуқароси бўлиши мумкин. 1963 йилдаги Консуллик муносабатлари ҳақидаги Вена конвенциясида фахрий консулларга ҳам деярли штатдаги консуллар учун белгиланган имтиёз ва иммунитетлар берилган. Бироқ амалда қабул қилаётган давлат фахрий консулнинг имтиёз ва иммунитетларини фақатгина консуллик функцияларини бажариш актлари билан боғлаган ҳолда уларни чегаралаб қўяди. Ўз томонидан юбораётган давлат ўзининг ихтиёри бўйича фахрий консулнинг функцияларини белгилайди ва чеклаб қўяди, айниқса, сиёсий масалаларда.

Chat