Шрифт ўлчами
Кўриниш
– давлатнинг ўз ҳудудида бўлган ҳар қандай шахс ёки ўша давлат фуқаросига, у қаерда бўлишидан қатъи назар конституциявий-ҳуқуқий меъёрлар асосида қўядиган талабидир. Ўзбекистон Республикаси Конституциясига кўра, Ўзбекистон фуқаролари Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга (48-м.); Ўзбекистон халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб асрашга (49-м.); атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга (50-м.); қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни тўлашга (51-м.), шунингдек, қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар (52-м.).