Шрифт ўлчами
Кўриниш
– маълум шахснинг маълум бир давлат билан барқарор ҳуқуқий алоқа ўрнатиши. Шахс фуқароликка эга бўлгач, давлат унинг барча ҳуқуқ ва эркинликларини эътироф этади, уларни амалга оширишини таъминлаш чораларини кўради. Фуқароларнинг манфаатини давлат, фуқаролар бошқа мамлакатлар ҳудудида турган вақтда ҳам ҳимоя қилади. Ўз навбатида, фуқаролар давлат, жамият олдида баъзи бурчларни бажарадилар. Ўзбекистонда ягона ф. ўрнатилган, яъни Ўзбекистон фуқаролари бир вақтнинг ўзида бошқа мамлакатларнинг фуқаролари бўлиши мумкин эмас.