Шрифт ўлчами
Кўриниш
– халқнинг ўз хоҳиш-иродасини амалга ошириш усулидир. Демократик мамлакатларда, жумладан, Ўзбекистонда ҳокимиятнинг ягона манбаи халқдир. Халқ ўз ҳокимиятини, ўзи сайлаб қўйган ёки тузадиган органлар орқали рўёбга чиқаради. Х.ҳ. давлат ҳокимияти орқали сиёсий жараёнга айланади. Агар ҳокимият бирон-бир нарсага эга бўлиш, таъсир ўтказиш, ҳатто мажбурлаш имкониятига эга бўлса, шу имкониятни халқ давлат ҳокимияти орқали амалга оширади. Х.ҳ. – сайлов, референдум, муҳокамаларда иштирок этиш, ўзини ўзи бошқариш органлари каби тушунчалардан вужудга келади. Х.ҳ. халқ суверенитетининг ифодасидир. Халқ ҳокимиятчилиги – халқнинг тўла ҳокимиятга эгалиги, яъни халқнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда ҳақиқий иштирок этиши учун ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий воситаларга эгалиги.