Шрифт ўлчами
Кўриниш
– Ўзбекистон Республикасида жойлардаги олий мансабдор шахс, маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти бошлиғи. Ҳ.лар маҳаллий вакиллик ҳокимиятини ҳам бошқаради, яъни улар ишини ташкил этади. Ҳ.лик лавозими вилоятларда, туманларда ва шаҳарларда мавжуддир. Уларнинг ваколат муддати – беш йил. Ҳ.лар яккабошчилик принципида иш олиб боради ва уларнинг чиқарган ҳужжатлари шу ҳудудда бажарилиши шарт. Ҳ.лик фақат яккабошчилик бошқарувигина эмас, кучли масъулият ҳамдир. Ҳ. фақат ўзининг қарорларигина эмас, ўзи раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун ҳам шахсан жавобгардир.