Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 202848 марта ўқилди

Тўхташ чизиғини босиб кириш

Светофорнинг тақиқловчи сигналида ёки ҳаракатни тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасида йўл чизиғи ёки йўл белгиси билан белгиланган тўхташ чизиғини босиб кириш:

0,5 БҲМ миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади.

Тақиқловчи сигналга бўйсунмай ўтиш

Ҳайдовчининг светофорнинг тақиқловчи сигналига ёки ҳаракатни тартибга солувчининг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ўтиши учун:

3 БҲМ миқдорида жарима солинади.

Бундан ташқари, мазкур ҳуқуқбузарлик учун ҳайдовчига 1 жарима балли ҳисобланади.

Тўхташ чизиғини босиб кириш ва тақиқловчи сигналга бўйсунмай ҳаракатни давом эттириш бир хил ҳуқуқбузарлик эмас: биринчи ҳолатда 0,5 БҲМ, иккинчи ҳолатда 3 БҲМ жарима белгиланган.

Chat