Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 127043 марта ўқилди

Жавобгарлик

Транспорт воситаси ҳайдовчисининг тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиши:

  • маъмурий огоҳлантиришга ёки
  • 2 БҲМ миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Маъмурий огоҳлантириш шартлари

Маъмурий огоҳлантириш ҳар бир биринчи ҳуқуқбузарлик учун автоматик равишда қўлланилмайди.

У ваколатли орган ёки мансабдор шахс томонидан:

  • шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда;
  • қилмишда бошқа маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлмаганда қўлланилиши мумкин.

Маъмурий огоҳлантириш ёзма ёки электрон шаклда расмийлаштирилади ҳамда айни бир шахсга нисбатан бир йил давомида бир мартадан ортиқ қўлланилмайди.

Жарима балли

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун 0,2 жарима балли ҳисобланади.

Маъмурий огоҳлантиришни қўллаш имконияти мавжудлиги ҳайдовчи ҳар қандай ҳолатда жаримадан озод қилинади дегани эмас.

Автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин бўлган ҳолат

Тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаси бузилганда транспорт воситаси ҳайдовчиси жойида бўлмаса ва автомобиль бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланишига халақит берса, транспорт воситаси белгиланган тартибда ушлаб турилиши мумкин.

Chat