Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 51 марта ўқилди

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари қачондан бошланиши маълум  бўлди - UzNews.uz


Республика олий таълим муассасаларига ажратилган қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида олий маълумот олиш истагида бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг танловда иштирок этиши учун тавсиянома қуйидаги мезонлар асосида берилади:

— кам таъминланган оилалардаги хотин-қизлар. Бунда кам таъминланган оила деганда, оиланинг ҳар бир аъзосига жами даромад аниқланадиган даврда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 0,527 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромадга эга бўлган оила тушунилади;

— тўлиқсиз оилада тарбияланаётган, яъни отаси ёки онаси ёхуд уларнинг иккаласи ҳам вафот этган ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар;

— турмуш ўртоғи вафот этган, вояга етмаган фарзандини ёлғиз тарбиялаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар;

— ногиронлиги бўлган фарзанди бор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

— икки ва ундан ортиқ фарзандларини тарбиялаётган, бошқа қариндошларидан алоҳида (ижарада) яшаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг қиз фарзандлари;

— ота-оналаридан бири ёки ҳар иккиси ҳам биринчи ёки иккинчи гуруҳ ногирони бўлган эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар.


Тавсиянома юқоридаги мезонларга мос келган эҳтиёжманд оилалардаги барча талабгор хотин-қизларга берилади.

Тавсиянома олиш учун талабгор эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича яшаш жойидаги туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилади.

Тавсиянома ишчи гуруҳ йиғилишининг якуний баённомаларига кўра расмийлаштирилган туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг буйруғи асосида электрон ҳужжат шаклида Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан берилади.

Тавсиянома олиш истагида бўлган талабгор хотин-қизлар 2025-йил 30-майдан 8-июнгача қуйидаги ахборот тизими орқали онлайн ариза топшириш имкониятига эга бўлишган.

Ариза топшириш учун зарур ҳужжатлар ва шахсий маълумотларни тизимга киритиш талаб этилади. Бундан ташқари, талабгор электрон шаклда ариза бериб бўлганидан кейин, шахсини тасдиқловчи ҳужжат, яъни, паспорт нусхаси, ногиронлик ҳолати ёки боқувчисини йўқотганлик тўғрисидаги ҳужжатларни хотин қизлар ишлари бўйича маҳалла раиси ўринбосарига топшириши талаб этилади.

Тавсиянома ажратилган қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари доирасида эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларнинг абитуриент сифатида рўйхатдан ўтишида танлаган биринчи таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқини беради, иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олиш учун танловда иштирок этишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Chat