Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- анкета-ариза;
- паспорт нусхаси (юридик шахслар СТИР);
- турлар бўйича четга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган ўсимликларнинг, уларнинг қисмлари, мевалари, уруғлари ва ботаника коллекциялари миқдори ва сони;
- четга олиб чиқиш (мамлакат, шаҳар) ёки олиб кириш жойи;
- олиб чиқиш учун асос — ёввойи ўсимликнинг қонуний сотиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ёввойи ўсимликларни қонуний ғамлаш (тўплаш) олишга рухсатноманинг тартиб рақами);
Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
- табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
- хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.
Муддат: 15 иш кунигача