Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30 марта ўқилди

PharmPark


Кластер ва унинг ташкил этилишидан мақсад

Фармацевтика кластери — бу географик жиҳатдан маҳаллийлаштирилган ўзаро боғлиқ инновацион дори ишлаб чиқарувчи корхоналар, ишлаб чиқарувчи компаниялар гуруҳи, ускуналар, бутловчи қисмлар, ихтисослаштирилган хизматларни етказиб берувчилар, инфратузилма объектлари, тадқиқот институтлари, университетлар, технопарклар, бизнес-инкубаторлар ва бир-бирини тўлдирувчи, ҳамда алоҳида компаниялар мажмуасидир.

Республикада фармацевтика кластерини яратишдан мақсад, юқори малакали кадрларни тайёрлаш ва ўқитиш, уларни иш билан таъминлаш ва салоҳиятини ошириш, мамлакатимиз фармацевтика соҳасидаги илмий ишлар ва таълимни юксалтиришдир.

Кластерни ривожлантиришнинг асосий мезони маҳаллий эксперт марказининг пайдо бўлиши, илмий-тадқиқот базасини ривожлантириш, биофармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича халқаро тажрибани жалб қилиш, маҳаллий кадрларни янги дори воситалари ва тиббий маҳсулотларни яратиш учун зарур бўлган умумий қабул қилинган халқаро стандарт ва мезонлар талабларига мувофиқ тайёрлаш бўлади.


Tashkent Pharm Park 


Фармацевтика техник университети

FIP нинг юз йиллигига бағишланган 2012 йил декларациясида фармацевтлар ва фармацевтика бўйича олимлар дори воситаларини ишлаб чиқиш, тарқатиш ва улардан масъулиятли фойдаланишни яхшилаш орқали бутун дунё бўйлаб одамларнинг соғлиғи ва даволаниш натижаларини яхшилаш учун жавобгарликни ўз зиммаларига олдилар. Ушбу мақсадга эришиш учун фармацевтика хизматларининг тўлиқ спектрини тақдим эта оладиган ва бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш муаммоларига жавоб берадиган этарли малакали фармацевтика ишчилари ва олимлари керак.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон ҳукумати инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерининг илмий ва ўқув қисмининг маркази бўладиган 4000 талабага мўлжалланган Миллий тадқиқот университетини қуриш ташаббуси билан чиқди. Шунингдек, Университет ҳудудида Спорт мажмуасининг ёпиқ ва очиқ майдончалари ҳам жойлашган бўлади.

Университет халқаро таълим тизимини жорий этиш мақсадида Буюк Британиянинг Сандерленд, Демонтфорт ва Данди сингари етакчи университетлари билан ҳамкорликда яратилмоқда. Айни пайтда ушбу университетларда 5 нафар мутахассис малака оширмоқдалар.


Tashkent Pharm Park

Саноат зонаси ва инвестициялар

Хорижий ва маҳаллий инвестициялар ҳисобига кластернинг ишлаб чиқариш қисмларини яратиш режалаштирилган.

Лойиҳа ташаббускори зарур асослантирувчи маълумотларни тақдим этиши асосида Кластер дирекцияси ишчи гуруҳ билан биргаликда Кластер ҳудудида потенциал истиқболли лойиҳаларни танлаш билан шуғулланади.

Шу билан бирга, Агентлик Кластер Дирекцияси билан биргаликда кластернинг саноат зонасига хорижий инвесторларни жалб қилиш учун доимий равишда роуд-шоулар ўтказади. Кластернинг янги таркибий қисмларини молиялаштириш учун хорижий инвесторларга ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун қуйидаги лойиҳалар таклиф этилади:

  • Савдо маркази
  • Апарт-меҳмонхонали Бизнес Марказ
Chat