Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 125 марта ўқилди

O‘zbekistonda nogironligi bo‘lgan shaxslarning mashinalarini qayta jihozlash xarajatlari qoplanadi


Чекланган вақт ичида ариза топшириш мумкин бўлади.

Автобуслар ва шахсий автомобилларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мувофиқ қайта жиҳозлаш харажатларининг 50 фоизигача бўлган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.

Маълумотларга кўра, тегишли регламент Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган. Хусусан, максимал тўлов 30 БҲМ (11,25 млн сўм, 1 августдан — 12,36 млн сўм) ни ташкил этади. Унга 2024 йил 1 октябрга қадар шаҳар ва шаҳарлараро йўналишларда ташувларни ташкил этиш бўйича тендерларда ғолиб бўлган автобус саройлари операторлари даъвогарлик қилишлари мумкин.


Бунда тўловларни фақат қуйидаги қурилмаларни ўрнатган автобуслар олиши мумкин:

  • битта йиғма пандус;

  • аудиовизуал ахборот учун битта монитор;

  • 3 тагача ахборот устуни;

  • битта микрофон;

  • тўхташлар тўғрисидаги маълумотлар ёзилган битта тахта;

  • йўловчилар учун алоқа тугмалари.



Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар 2024 йил 1 ноябрдан кейин сотиб олинган ва расмийлаштирилган автомобиллари тегишли тарзда қайта жиҳозланган тақдирда компенсация олишлари мумкин. Хусусан, механик узатмалар қутиси автоматик узатмалар қутисига алмаштирилади, шунингдек, газ ва тормозни қўлда бошқариш тизими ўрнатилади.

Қайд этилишича, автомобиль ёки автобус «Инсон» ижтимоий ҳимоя марказларида талабларга мувофиқлаштирилгандан сўнг 90 кун ичида «Ижтимоий ҳимоя ягона миллий тизими» ёки ЯИДХП орқали ариза топшириш мумкин бўлади.

Chat