Шрифт ўлчами
Кўриниш
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176-моддасига асосан қуйидаги ҳаракатлар маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади:
тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш;
ушбу ҳаракатни анча миқдордаги, кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда содир этиш.
Жиноят кодексининг 188-моддасига асосан:
тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтмасдан жуда кўп миқдордаги назорат қилинмайдиган даромад олган ҳолда амалга ошириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Эслатма: тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун аризалар Давлат хизматлари марказлари ва "new.birdarcha.uz" автоматлаштирилган тизими орқали қабул қилинади.