Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19 марта ўқилди

Кўриш ва ҳаракатланиш бўйича чекловларга эга болаларнинг ихтисослаштирилган мактаблар, интернатлар, инклюзив синфлар ва реабилитация марказларига бориб-келиш транспорт харажатлари субсидия асосида қоплаб берилади.

Бунинг учун ота-она ёки қонуний вакил my.gov.uz орқали Субсидия олиш учун ариза юборади.

Ариза 30 дақиқа ичида кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

Қопланадиган харажат миқдори:

Ижтимоий ҳимоя реестрида бўлса — ҳар бир қатнов тўловининг 100% (ойига БҲМнинг 1.2 бараваридан ошмаган ҳолда)

Реестрда бўлмаса — ҳар бир қатнов тўловининг 60% (ойига БҲМнинг 1.2 бараваридан ошмаган ҳолда)

Эслатма:

Субсидия ижтимоий аҳамиятга эга транспорт хизматини кўрсатувчи ташкилотлар хизматларидан фойдаланиш учун ажратилади.

Йўловчи ташиш хизматини кўрсатадиган ташкилотлар ушбу дастурда иштирок этиш учун «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Асос: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 132-сон қарори.

Chat