Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 73 марта ўқилди

Юртимизда ахоли ўртасида сифатли юридик ёрдам олиш эхтиёжи жуда катта. Судда ва бевосита суд жараёнларигача бўлган босқичлар фуқароларда қаердан ва кимдан малакали шу билан бирга натижадор хуқуқий ёрдам олиш керак деган саволларни вужудга келтириши хеч кимга сир эмас.


Конституциямизда ҳар кимга малакали юридик ёрдам олиш ҳуқуқи кафолатланиши белгиланган. Қонунда назарда тутилган ҳолларда юридик ёрдам давлат ҳисобидан кўрсатилади.
Ҳар бир шахс жиноят процессининг ҳар қандай босқичида, ўз танловига кўра адвокат ёрдамидан фойдаланиш ҳуқуқига эга. 

Асосий қонунимиздан келиб чиқиб 2023 йилнинг 16 июнида “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Қонун билан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатишнинг асосий тамойиллари, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, фуқароларнинг юридик ёрдам олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатлари белгиланди. Шунингдек 2024 йил 21 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатадиган адвокатларни жалб этиш ва уларга ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори билан давлат ҳисобидан кўрсатилган юридик ёрдам учун ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби белгиланди.

“Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотининг асосий вазифаларига кирувчи бўлмиш фуқароларга суд жараёларигача ва ундан кейинги босқичларда бирламчи бепул ҳуқуқий ёрдам беришда, фуқароларнинг таклифлари ва бизга келиб тушаётган мурожаатларнинг катта қисмида суд жараёнларидаҳам бепул адвокатлик хизматига эхтиёж катталигини кўриш мумкин. Ушбу таклиф ва мурожаатларни тахлил қилиб ташкилотимиз томонидан, инсон ҳуқуқлари бўйича наъмуна бўла оладиган давлатлар тажрибалари ва дунёда бизнинг йўналишда фаолият олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари лойихалари чуқур ўрганилиб, жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига лойиха киритилди ва маъқулланди. Юртимизда бу йўналишда биринчилардан бўлиб ушбу маъсулиятли лойихага қўл урдик. Бунда биз Қорақалпоғистон Респуликасининг 3 та худуди, яъни Нукус шаҳри, Элликқалъа ва Чимбой туманларини мурожаатлар сони ва аҳолининг эхтиёжидан келиб чиққан холда танлаб олдик. 

Chat