Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ушбу лойиҳамиз нимаси билан муҳим ?
Биринчидан, ҳуқуқий тенгликни таъминлаш, яъни ҳар кимнинг, иқтисодий имкониятларидан қатъи назар, малакали ҳуқуқий ёрдам олиш ҳуқуқи бор.
Иккинчидан, адвокат хизматининг оммалашуви, яъни кўпчилик адвокат фақатгина бойлар учун, деган фикрни олиб ташлашда катта қадам.
Тасаввур қилинг, ёлғиз она ўз фарзандининг алимент масаласида судга мурожаат қилмоқчи, аммо адвокат хизмати учун маблағи йўқ. “Ҳуқуқий ёрдам купони” орқали у профессионал адвокат ёрдамида судда ўз манфаатини ҳимоя қилиши мумкин.