Шрифт ўлчами
Кўриниш
Мазкур Низомда Давлат хизматлари ягона реестрини юритиш тартиби белгиланди.
Давлат хизматлари ягона реестри Адлия вазирлиги томонидан шакллантирилади ва юритилади.
Давлат хизматлари ягона реестри “Давлат хизматлари” автоматлаштирилган онлайн ахборот тизимида юритилади.
Давлат хизматлари ягона реестрида ҳар бир давлат хизматининг паспорти юритилади.
Давлат хизматини Давлат хизматлари ягона реестрига киритиш ва ундан чиқариш, давлат хизмати маълумотларига ўзгартириш киритиш давлат хизмати кўрсатишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Давлат хизматлари ягона реестридаги маълумотлар жисмоний ва юридик шахслар учун очиқ ҳисобланади.