Шрифт ўлчами
Кўриниш
Мазкур Низомда хориждан олиб келинадиган «кўз шох пардаси» биопротезларини давлат тиббиёт муассасаларида қўллаш тартиби белгиланган.
Унга кўра, трансплантация амалиётида фойдаланиладиган «кўз шох пардаси» биопротезлари фақат Вазирлар Маҳкамасининг 333-сон қарорида кўрсатилган давлат тиббиёт муассасаларида қўлланади.
Ушбу биопротезларини ташишда давлат тиббиёт муассасасининг 1 нафар тиббиёт ходими масъул ҳисобланади.
Хориждан олиб келинган биопротезлар 12 соат ичида давлат тиббиёт муассасаларига етказилиши шарт.
Биопротезларни ташиш фақат махсус совутиш ускуналарида (контейнерларда) белгиланган ҳароратда амалга оширилади;
Улар давлат тиббиёт муассасаларидаги махсус музлаткичларда 14 кундан ошмаган муддатда сақланади.