Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 56 марта ўқилди
“Ўзбекистонда молиявий технологиялар соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026–2030 йилларда молиявий технологиялар соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

► молиявий технологиялар соҳасидаги стартапларга 1 млрд АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар жалб қилиш;

► молиявий технологиялар бозори иштирокчилар сонини камида 200 тага етказиш.

Марказий банк ҳузурида қуйидагилар ташкил этилади:

► МЧЖ шаклида устав жамғармаси 50 млн АҚШ доллари эквивалентига тенг бўлган стартап лойиҳаларни молиялаштирадиган венчур фонди;

► молиявий технологиялар соҳасидаги стартаплар учун инновацион хаб.

2026 йил 1 январдан инновацион хаб иштирокчиларига молиявий технологиялар бўйича курсларда ўқиш ва сертификат олиш билан харажатларининг 50 фоизигача қисми, бироқ 20 минг АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.

2026 йилдан ҳар йили Марказий банк томонидан молиявий технологиялар соҳасида халқаро форумлар ташкил этилади.

Chat