Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 44 марта ўқилди
Адлия вазирлиги Стационар тиббиёт муассасаларидаги беморларни тиббий кўрсатмага мувофиқ бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш тартиби ҳақидаги низомни рўйхатдан ўтказди (рўйхат рақами 3715, 2025 йил 29 ноябрь).

Низомга кўра, беморларга зарур ихтисослаштирилган тиббий ёрдамни ўз вақтида тўлиқ кўрсатишни таъминлаш мақсадида улар бир тиббиёт муассасасидан бошқа тиббиёт муассасасига ўтказилади.

Беморлар бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш жараёнида тиббиёт муассасасини зарур тиббий ёрдамни кўрсатиш имкониятига эга бўлган тиббиёт муассасалари орасидан эркин танлаш ҳуқуқига эга.

Беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказиш шифокор томонидан берилган тиббий кўрсатмага асосан амалга оширилади.

Беморлар учун зарур тиббий ускуналар ёки мутахассислар бўлмаганда, шунингдек, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам бошқа тиббиёт муассасасида кўрсатилса, тиббий кўрсатма берилади.

Беморларни бошқа тиббиёт муассасасига ўтказишдан олдин қабул қилувчи тиббиёт муассасасасининг бўш ўринлари, зарур тиббий ускуналар, мутахассислар мавжудлиги аниқланади.

Беморлар ҳаётий кўрсаткичлари барқарор ҳолда, шифокор кузатувида бошқа тиббиёт муассасасига бепул ўтказилади.

Chat