Шрифт ўлчами
Кўриниш
Мазкур идоравий ҳужжат билан 6 та йўналиш доирасидаги 31 та мезон бўйича касбий таълим ташкилотларидаги таълим дастурларини махсус давлат аккредитациясидан ўтказишда фойдаланиладиган 163 та индикатор белгилаб берилмоқда.
Унга кўра, 8 та (4.9 %) мажбурий индикаторлар (масъул таркибий тузилмани ташкил этишнинг аниқ режаси мавжудлиги, талабалар контингентидан келиб чиққан ҳолда ўқув хоналари билан таъминланганлик ва б.) ҳамда 155 та (95.1 %) умумий индикаторлар (фан мазмунига мос (хорижий) адабиётлардан фойдаланиш, талабалар ўртасида сўровномалар ўтказиш, спорт зали (спорт майдончалар) мавжудлиги ва б.) мавжуд бўлиб, «мувофиқ» ёки «мувофиқ эмас» тарзида баҳоланади.
Бунда:
▪️ 50 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ эмас»;
▪️ 50 % дан 60 % гача индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «қисман мувофиқ»;
▪️ 60 % ва ундан ортиқ индикаторлар «мувофиқ» деб баҳоланса – мезон «мувофиқ» деб топилади.
Мажбурий индикатор «мувофиқ эмас» деб баҳоланса, умумий натижадан қатъи назар, мезон «мувофиқ эмас» деб топилади.