Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 70 марта ўқилди
Қонун (ЎРҚ–1112-сон, 15.01.2026 й.) билан Жиноят-ижроия кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қонун билан Жиноят-ижроия кодексига озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

✅ Киритилган ўзгартиришларга кўра, маҳкумнинг ўз шахсий маблағлари ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланди. 

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Chat