Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 96 марта ўқилди

Уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар изчил давом эттирилади


“Аҳолини уй-жой билан таъминлаш ишларини жадаллаштириш ва кўп квартирали уйлар қурилишини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–29-сон, 24.02.2026 й.) қабул қилинди.

Қуйидагилар ушбу Фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

► уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва уй-жойга бўлган ҳуқуқни амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратишга доир конституциявий норма талабларини бажариш;

► кўп квартирали уйлар бозорида талабга мувофиқ таклифларни мутаносиб равишда ошириб бориш;

► кўп квартирали уйлар қурилишида ер ажратиш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари жараёнларини ўз ичига олувчи инвестиция-қурилиш даврининг давомийлигини 1,5 бараваргача қисқартириш.

✅ Фармонга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда “Янги Ўзбекистон” массивлари учун янги ҳудудларни танлаб олишнинг қонунчиликда белгиланган мезонларига мос келадиган лойиҳаларга “Янги Ўзбекистон” массиви мақомини бериш орқали уларга амалдаги тартиб-таомиллар ва молиялаштириш манбалари татбиқ этилади.

“Янги Ўзбекистон” массивларининг йўл-транспорт инфратузилмалари лойиҳаларини ишлаб чиқишда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари, энергия тежовчи ускуналар, муқобил иссиқлик тизимларидан кенг фойдаланилади ва “яшил” транспорт муҳити яратилади.

Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш такомиллаштирилади


Фармонга кўра, “Toshkent Invest kompaniyasi” АЖ ва “Samarqand Invest kompaniyasi” АЖ тажрибаси асосида акциядорлик жамияти шаклида инвестиция компаниялари (Инвестиция компаниялари) ташкил этилади.

☑️ Инвестиция компаниялари тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасида кўприк вазифасини бажаради.

Бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Ипотека дастури) доирасида:

► кўп квартирали уйлардаги хонадонларни сотиб олиш учун субсидия ажратиладиган фуқароларнинг ижтимоий мезонларга мувофиқлигини баҳолаш жараёни “subsidiya.idm.uz” дастурий таъминот тизими орқали автоматлаштирилган ҳолда инсон омилисиз амалга оширилади;

► 2026 йил 1 апрелдан бюджет ресурслари ҳисобидан ипотека кредитлари расмий даромад оладиган фуқаролар, шунингдек, жорий йилда охирги 1 йиллик, 2027 йилда охирги 2 йиллик ва 2028 йилдан бошлаб охирги 3 йиллик давр ичида ихтиёрий равишда ижтимоий солиқни тўлиқ тўлаган ўзини ўзи банд қилган шахсларга ажратилади.

Chat