Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан 2028 йил 1 мартга қадар эксперимент тариқасида белгиланган ер участкаларида кўп квартирали уйларни комплекс қурилиш механизмлари асосида қуришни назарда тутувчи “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими жорий этилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–29-сон Фармонига (https://t.me/huquqiyaxborot/19480) мувофиқ ташкил этилган инвестиция компаниялари тегишли ҳудудларда комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул ташкилот сифатида фаолият юритади.
✅ Ҳудудларда яшил боғлар, экопарк ва хиёбонларни барпо этиш Инвестиция компаниялари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади, бунда:
► мазкур мақсадлар учун тегишли ҳудудларда давлат мулки объектлари ва ер участкаларини сотишдан маҳаллий бюджетга тушадиган маблағларнинг 10 фоизи, шунингдек, маҳаллий бюджетлар қўшимча манбаларининг камида 5 фоизи мақсадли йўналтирилиши кўзда тутилади;
Тошкент шаҳрида яшил ҳудудларни кенгайтириш, ҳар бир туманда биттадан экобоғ барпо этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.
2027 йил 1 январдан кўп квартирали уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун белгиланган тартибда “Шаффоф қурилиш” тизимида бериладиган рухсатнома “Uy-joy” ягона рақамли урбанизация платформасида идоралараро интеграция асосида автоматик равишда шаклланади.