Унга кўра, эндиликда тижорат банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш қоғоз билан биргаликда дастурий тизим орқали электрон тарзда юритилиши ва расмийлаштирилиши мумкин бўлади.
Шунингдек, Марказий банкнинг Банк тизими маълумотлар омборига банк томонидан узатиладиган актив ва мажбуриятлар, балансдан ташқари ҳисобварақлар ва улар билан боғлиқ шартномаларга доир маълумотлар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур маълумотлар ҳар банк иш куни соат 10-00 дан, ойлик тақдим этиладиган маълумотлар эса кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмаган ҳолда тўғри, тўлиқ ва ўз вақтида узатилиши белгиланди.