Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 38 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги адлия органлари ва муассасалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ҳамда улар ишини мувофиқлаштирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади. Вазирлик ўз фаолиятида Конституция, қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Президент ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади. Унинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари, ташкилотлар, мансабдор шахслар, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий ҳисобланади. Вазирлик Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, айрим масалалар бўйича эса бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдордир.

Chat