Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 30 марта ўқилди

Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга оширади. Бу вазифа фақат ҳуқуқий маслаҳат ёки ҳужжат тайёрлаш билан чекланмайди. Вазирлик давлат органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётининг изчил ва бир хилда бўлишини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Шу орқали жойларда турлича амалиётлар пайдо бўлишининг олди олинади, давлат идоралари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик ёрдам кўрсатилади. Натижада аҳоли учун қонунларнинг амалда бир хил татбиқ этилиши таъминланади.

Chat