Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 60 марта ўқилди

Адлия вазирлиги Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи сертификатлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3515-2, 2026 йил 2 июнь).


Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра:
 
► эндиликда инглиз тилидан бериладиган TOEFL iBT сертификатининг мувофиқлик даражаси 1–6 баллик тизим бўйича белгиланади;
 
► бакалавриатнинг фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;
 
► педагог ходимларга устама тўлашда инглиз тилидан бериладиган TKT, TESOL, TEFL va TESL сертификатларининг амал қилиш муддати ҳисобга олинади;
 
► касбий таълим ташкилотларининг педагоглари хорижий тильда махсус фанларни ўқитганлиги учун уларнинг лавозим маошига нисбатан миллий ва халқаро тан олинган B2 сертификати учун 50 фоиз, C1 сертификати учун 100 фоиз миқдорда ҳар ойлик устамалар берилади;
 
► ўқитувчиларига Digital SAT сертификатининг математика бўлимидан 750 ва ундан юқори балл олган тақдирда устама белгиланади;
 
► умумий ўрта таълим мактабларидаги мусиқа маданияти ва жисмоний тарбия фанлари ўқитувчиларига B+ ва ундан юқори даражадаги сертификатлар учун устама берилади.

Chat