“Маҳалла еттилиги” таркибига қуйидагилар киради:
маҳалла раиси;
ҳоким ёрдамчиси;
ёшлар етакчиси;
хотин-қизлар фаоли;
профилактика инспектори;
ижтимоий ходим;
солиқ инспектори.
Уларнинг ҳар бири муайян йўналиш бўйича ишлайди. Масалан, ишсизлик ва тадбиркорлик масалалари билан ҳоким ёрдамчиси, ёшларнинг муаммолари билан ёшлар етакчиси, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқаролар билан эса ижтимоий ходим шуғулланади.
Маҳалла раиси “Маҳалла еттилиги” аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириб боради. Улар ўз фаолиятини ҳар ой учун тасдиқланган иш режаси асосида амалга оширади.