Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4 марта ўқилди

Солиқ инспектори маҳалладаги фуқаролар ва тадбиркорларга солиқ мажбуриятларини тушунтириш ҳамда солиқларни ўз вақтида тўлашда кўмаклашади.


Солиқ инспекторининг асосий вазифалари:

  • солиқ тўловчиларни ҳисобга олиш;

  • мол-мулк ва ер солиғи бўйича тушунтириш бериш;

  • солиқ қарздорлиги ва тўлов муддатлари ҳақида маълумот бериш;

  • тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга кўмаклашиш;

  • солиқларни ихтиёрий ва ўз вақтида тўлашни тарғиб қилиш;

  • солиқ мажбуриятларини бажаришда фуқаролар ва тадбиркорларга ёрдам бериш;

  • ҳудуддаги яширин иқтисодий фаолиятнинг олдини олиш.

Мол-мулк солиғи, ер солиғи, солиқ қарздорлиги ёки тадбиркорликни расмийлаштириш масалаларида маҳалладаги солиқ инспекторига мурожаат қилишингиз мумкин.

Chat