Шрифт ўлчами
Кўриниш
Фермер хўжалигини ташкил этиш тартиби:
Фермер хўжалиги ташкил этиш учун, аввало, уни ташкил этмоқчи бўлган шахс белгиланган тартибда ер участкаси олиши керак. Ер олиш тартиби билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Фермер хўжалиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда ва захира ерларда ташкил этилади.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги камида 30 шартли бош чорва моли бўлган тақдирда ташкил этилади.
Чорвачилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалигига бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами, бир шартли бош чорва молга ҳисоблаганда, Андижон, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятларидаги суғориладиган ерларда камида 0,3 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,5 гектарни), бошқа вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасидаги суғориладиган ерларда тегишлича, камида 0,45 гектарни (наслдор чорвачилик фермер хўжаликлари учун 0,6 гектарни), суғорилмайдиган (лалмикор) ерларда эса камида 2 гектарни ташкил этади.
Деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни, ғаллачилик ва сабзавотчилик учун камида 10 гектарни, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинларни етиштириш учун камида 1 гектарни ҳамда кўпи билан 5 гектарни ташкил этади.
Фермер хўжаликлари юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида ижарага 50 йилгача бўлган, лекин 30 йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.
Фермер хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ташкил этилган деб ҳисобланади. Унинг муассиси ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш тўғрисида шартнома тузади.
Фермер хўжалиги банк муассасасида ҳисоб-китоб варағи ва бошқа хил ҳисобварақлар очишга, ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлишга ҳақли.
Кўп тармоқли фермер хўжалиги - қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш билан бирга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва реализация қилиш, саноат ишлаб чиқариши, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа фаолият турлари билан шуғулланувчи фермер хўжалигидир.
Кўп тармоқли фермер хўжаликлари реестри Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан юритилади.
Кўп тармоқли фермер хўжалигининг ер участкалари захира ерларга олиб қўйилганда, кўп тармоқли фермер хўжалиги ўз раҳбари томонидан унинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартириш орқали қайта ташкил этилиши мумкин.
Фермер хўжалигига берилган ер участкаларидан қатъий белгиланган мақсадда фойдаланилади.
Улар хусусийлаштирилиши, шунингдек олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши ва иккиламчи ижарага берилиши мумкин эмас.
Фермер хўжалиги ягона ер солиғи тўловчиси ҳисобланади.
Ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари билан қуйидаги ҳаволада танишинг.
Шунингдек, фермер хўжаликларига берилган солиқ имтиёзлари билан қуйидаги ҳаволада танишинг.
Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади.
Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади.
Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, энг кам ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
Фермер хўжалигида меҳнат муносабатлари, яъни, ходимларни ишга олиш, уларга иш ҳақи тўлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларига, биринчи навбатда, фермер хўжалиги раҳбари масъул ҳисобланади.
Фермер хўжалиги (иш берувчи) ва унинг ходимлари ўртасидаги меҳнатга оид муносабатлар меҳнат шартномаси (контракти) билан тартибга солинади.
Фермер хўжалигидаги иш тартиби хўжалик бошлиғи томонидан белгиланади. Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнат фаолияти ҳисобини олиб бориш хўжалик бошлиғи томонидан ташкил этилади.
Фермер хўжалиги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тарафларнинг келишувига кўра пул ҳамда натура тарзида, қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлмаган миқдорда белгиланади.
Фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи ижара шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтади.
Фермер хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини йўқотганда, шунингдек муддатли ҳарбий хизматга чақирилган, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини ўзининг туман ҳокими номига берилган аризасига кўра белгиланган тартибда ўз оила аъзоларидан бирига ижара шартномаси билан маълум муддатга ижарага бериши мумкин.