Шрифт ўлчами
Кўриниш
Ишсиз деб эътироф этилган шахслар қуйидаги шаклда моддий ёрдам билан таъминланади:
- нафақаси тўлаш;
- меҳнат органларининг йўлланмаси бўйича касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ёки малака ошириш даврида стипендия тўланиши ҳамда шу даврни умумий меҳнат стажига қўшиш;
- ишсиз шахсга қарамоғидагиларини ҳисобга олган ҳолда моддий ёрдам бериш;
- ҳақ тўланадиган жамоат ишларида қатнашиш имконияти;
- меҳнат органларининг таклифига биноан ишлаш учун ихтиёрий равишда бошқа ерга кўчиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш.
Ишсизлик нафақаси қуйидаги миқдорларда тўланади
- ишдан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлган тақдирда, ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга олдинги иш жойидаги ўртача иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида;
- ҳарбий хизматдан, Ички ишлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати органларидан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга нафақа миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизида;
- илгари ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш ёки ишга жойлашиш имконияти берилмаган тақдирда, уларга меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг камида 26,5 фоизи миқдорида;
- Узоқ (бир йилдан ортиқ) танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган ишсиз шахсларга:
- мутахассислиги бўлган шахслар учун, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги ўн икки календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахслар учун, агар уларнинг ишга жойлашиши учун касбга қайта ўргатишни ёки малакасини оширишни талаб қилмаса, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда;
- бошқа ҳолларда, шу жумладан, мутахассислиги бўлмаган шахсларга, маҳаллий меҳнат органи томонидан касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малака ошириш имконияти берилмаган тақдирда, меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи миқдорида;
- ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 35,2 фоизидан оз бўлмаган миқдорда.
Ишсизлик нафақаси олувчиларнинг мажбуриятлари
- иш қидириши;
- ҳар 2 ҳафтада камида бир марта туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига ишга ёки касбга (қайта) тайёрлашга, малакасини оширишга йўлланма олиш учун мурожаат қилиши шарт.
► Ушбу талаб узрсиз сабабларга кўра бажарилмаганда, ишсизлик нафақасини тўлаш 3 ойгача муддатга тўхтатиб қўйилиши ёки нафақанинг миқдори камайтирилиши мумкин.
Ишсизлик нафақаси тўлашни тўхтатиб туриш ҳолатлари
- ишсиз шахс касбга ўрганиш, қайта тайёрлаш ёки малакасини оширишга юборилган бўлса, — стипендия олиб касб ўрганиш, қайта тайёрлашдан ўтиш ёки малака ошириш даврида;
- ишсиз шахс ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасасида даволаш курсини ўтаётган бўлса, бундай муассасада бўлган даврида;
- ишсиз шахс ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этаётган бўлса, бундай ишларда иштирок этган даврида.
Ишсизлик нафақаси тўлашни бекор қилиш ҳолатлари
- ишсиз шахс ишга жойлашганда;
- ишсиз шахс таклиф қилинган мақбул келадиган ишни икки марта рад этган тақдирда;
- қарамоғида учтагача киши бўлган, 35 ёшга тўлмаган ишсиз эркак ҳақ тўланадиган жамоат ишларида иштирок этишни рад этган тақдирда;
- ишсиз пенсия таъминоти ҳуқуқини олган тақдирда;
- суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этилганида;
- ишсиз шахс ишсизлик нафақасини олиб турган даврда маҳаллий меҳнат органини хабардор қилмай вақтинча ишга жойлашган бўлса;
- ишсизлик нафақасини алдов йўли билан олаётган бўлса;
- ишсиз шахс вафот этган тақдирда.