Оилавий поликлиника, қишлоқ врачлик пункти ва марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникадаги тиббий хизматлар бепул кўрсатилади.
Бирламчи тиббий-санитария ёрдами бепул бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
- энг кўп тарқалган касалликлар, шикастланиш, заҳарланиш ва шошилинч ёрдам талаб этиладиган бошқа ҳолатларни даволашни;
- санитария-гигиенага доир ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар, энг муҳим касалликларнинг тиббий профилактикасини ўтказишни;
- оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тадбирларини, турар жойларда фуқароларга тиббий-санитария ёрдами кўрсатиш билан боғлиқ бошқа чора-тадбирлар кўришни.