Бемор кундузги шифохона ва тез тиббий ёрдам пункти хизматларидан фойдаланиши мумкин.
Шошилинч тиббий ёрдам — касалликларга чалинганда, бахтсиз ҳодисалар юз берганда, жароҳат олганда, заҳарланганда ва тез тиббий аралашув ҳар қандай шароитда кўрсатилишини талаб қиладиган бошқа ҳолатларда кўрсатиладиган тиббий ёрдам тури. (103)
Кундузги шифохона ва тез тиббий ёрдам пункти айрим оилавий поликлиникалар таркибида, кўп ҳолларда бу қишлоқ жойларда, ҳамда қишлоқ врачлик пунктлари ва марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникаларида ташкил этилган.
Оилавий поликлиниканинг тез ёрдам пункти кечаю кундуз фаолият кўрсатади.