Шрифт ўлчами
Кўриниш
Меҳнат интизоми ташкилотда иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади. Айрим ташкилотлар (масалан темир йўл ходимлари) учун меҳнат тартиби қоидалари учун уставлар амал қилади.
Ички меҳнат тартиби қоидаларида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тартиби, меҳнат интизоми ва жавобгарлик, иш ва дам олиш вақти, меҳнат шартномасини бажариш билан боғлиқ низоларни ҳал этиш тартиби бўлиши лозим.
Ички меҳнат тартиби қоидалари кўринарли жойга осиб қўйилиши лозим.
Ходимнинг меҳнат вазифалари, бурчлариХодимнинг вазифалари ички тартиб қоидаларида, интизом тўғрисидаги устав ва низомларда, корхонада қабул қилинадиган локал ҳужжатларда (жамоа шартномаларида, йўриқномалар ва ҳоказоларда), меҳнат шартномасида аниқ белгилаб қўйилади.
- ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши;
- меҳнат интизомига риоя қилиши;
- иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши;
- технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши;
- иш берувчининг мол-мулкини авайлаб асраши шарт.
Иш берувчининг вазифалари ва бурчлариИш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифасига кирмайдиган ишларни бажаришни, қонунга хилоф ёки ҳаёт ва соғлиқ учун хавф туғдирувчи, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар қилишни талаб этишга ҳақли эмас.
- ходимлар меҳнатини ташкил қилиши;
- зарур меҳнат шароитларини яратиб бериши;
- меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомини таъминлаши;
- меҳнат муҳофазаси қоидаларига риоя этиши;
- ходимларнинг эҳтиёж ва талабларига эътибор билан қараши;
- ходимларнинг меҳнат ва турмуш шароитларини яхшилаб бориши;
- жамоа шартномаларини тузиши шарт.
Меҳнат муносабатлари давомида етказилган моддий зарарни қоплашИш берувчи ёки ходим ўзининг ғайриҳуқуқий айбли хулқ-атвори (ҳаракати ёки ҳаракатсизлиги) натижасида бошқа тарафга етказган зарари учун моддий жавобгар бўлади.
Бунда ҳар бир томони ўзига етказилган моддий зарарнинг миқдорини исботлаб бериши шарт.
Зарар етказилганидан кейин ходимнинг ишдан бўшаб кетганлиги тарафларини моддий жавобгарликдан озод қилишга сабаб бўлмайди.