Ишдаги ютуқлар учун ходим рағбатлантирилиб борилади.
Ходимга нисбатан қуйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
- ташаккурнома эълон қилиш (фахрий ёрлиқ);
- пул мукофоти бериш;
- қимматбаҳо совға билан тақдирлаш;
- давлат мукофотларига тақдим этиш.
Жамоа шартномалари, ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа локал ҳужжатларда, устав ва низомларда бошқа рағбатлантириш чоралари ҳам белгилаб қўйилиши мумкин.
Қуйидаги тўловлар рағбатлантириш тури ҳисобланмайди:
- иш ҳақи
- мукофотлар;
- қўшимча тўловлар;
- устамалар.