Ишсизларга, касбий тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтишга, малака оширишга муҳтож бўлган фуқароларга улар рўйхатга олинган туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан касб танлаш ва касбий таълим олиш имкониятларига доир бепул касбий маслаҳатлар берилади.
Касбий маслаҳат беришнинг мақсади тегишли касбга тайёрлашга доир ҳужжатларни, меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ва бошқаларни ўрганиш, ҳар бир шахснинг соғлигини, касбий қизиқишини, қобилиятини, шахсий хусусиятларини унга тавсия қилинган ёки ўзи танланган касбнинг хусусиятларига, таълим шакли ва ўрнига мувофиқлигини аниқлашга қаратилган.
Ногиронлиги бўлган шахслар ва болали аёлларга касбий маслаҳат беришда ҳамда мақбул меҳнат фаолиятига йўллашда ҳудудий хусусиятлар ҳисобга олинади.
Касбий маслаҳат олиш юзасидан мурожаат қилган шахсларга мақбул келиши мумкин бўлган бир нечта касб, меҳнат фаолияти, касбга ўқитиш тури, ўрни ва муддатлари бўйича вариантлар таклиф қилинади.