Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 33618 марта ўқилди

В Узбекистане усилили контроль за движением по выделенным полосам для  общественного транспорта

Транспорт воситасини тўхтатиш асослари

ЙПХ ходими транспорт воситасини қуйидаги ҳолларда тўхтатиши мумкин:

  • йўл ҳаракати қоидаси бузилганлиги визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мосламада қайд этилганда;
  • транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги ёхуд ҳуқуқбузарликка алоқадорлиги ҳақида маълумот бўлганда;
  • ЙТҲ ёки ҳуқуқбузарлик гувоҳидан маълумот олиш зарур бўлганда;
  • ваколатли органнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш кўрсатмаси бажарилаётганда;
  • транспорт воситасидан қонунда белгиланган тартибда фойдаланиш зарур бўлганда;
  • тасдиқланган махсус тадбир ўтказилаётганда;
  • транспортни бошқариш, ундан фойдаланиш, транспорт воситаси ёки юкка оид ҳужжатларни текшириш учун.

Муҳим: ЙПХ ходими транспорт воситасини юқорида кўрсатилмаган бошқа асос билан тўхтатиши ёки ҳайдовчини асоссиз ушлаб туриши мумкин эмас.

Қоидабузарлик аниқланган бўлса, ходим аввал айнан қайси қоида бузилганини тушунтириши, шундан кейингина ҳужжатларни текшириши керак.

Ҳайдовчининг ҳуқуқлари

Ҳайдовчи:

  • тўхтатиш сабаби ва Йўл ҳаракати қоидаларининг қайси банди бузилганини сўрашга;
  • ходимдан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишони рақамини айтишини талаб қилишга;
  • ўзаро муносабатни аудио, фото ёки видеога олишга;
  • қонунда белгиланган алоҳида ҳолатлардан ташқари автомобилдан чиқмасдан мулоқот қилишга;
  • радар ёки бошқа махсус мослама натижаси билан танишишга;
  • мосламанинг қиёслаш сертификатини кўрсатишни талаб қилишга;
  • баённома ва иш материаллари билан танишиш, уларни нусхалаш ёки суратга олишга;
  • ходим ҳаракати, баённома ёки қарор устидан юқори турувчи органга ёхуд судга шикоят қилишга ҳақли.

Муҳим: хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳайдовчи ҳужжатларни тақдим этмаслик ҳуқуқига эга. Фото ва видео тасвирга олиш тақиқланган махсус ҳудудлар бундан мустасно.

Автомобилдан чиқиш талаби

ЙПХ ходими ҳайдовчи ёки йўловчидан автомобилдан чиқишни фақат белгиланган ҳолларда, жумладан:

  • техник носозлик ёки юк ташиш қоидабузарлигини бартараф этиш;
  • мастликка етарли асос мавжуд бўлиши;
  • агрегат рақамларини солиштириш;
  • транспорт ёки юк ҳужжатларини текшириш зарурати;
  • ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилиниши;
  • ҳайдовчининг ҳолати ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлганда талаб қилиши мумкин.

ЙПХ ходимининг мажбуриятлари

ЙПХ ходими:

  • хизматни мобиль видеокамера ёрдамида ошкора олиб бориши;
  • ўзини таништириши ва тўхтатиш сабабини аниқ тушунтириши;
  • хушмуомала бўлиши ва фуқарога «Сиз» деб мурожаат қилиши;
  • баённома расмийлаштирилаётганда ҳуқуқ ва мажбуриятларни тушунтириши;
  • махсус мослама натижаси ва талаб қилинганда унинг сертификатини кўрсатиши;
  • юқори турувчи орган ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқини тушунтириши шарт.

Тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги 975-сон қарори билан белгиланган.

Chat