Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16048 марта ўқилди

Иш юритишни тугатиш асослари

Суд қуйидаги ҳолларда иш юритишни тугатади:

  • иш иқтисодий судга, фуқаролик ишлари бўйича судга ёки маъмурий судга тааллуқли бўлмаса;
  • айни тарафлар, предмет ва асослар бўйича фуқаролик ёки иқтисодий суднинг ёхуд чет давлат ваколатли судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
  • шу низо бўйича ҳакамлик судининг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
  • шу низо бўйича арбитражнинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори мавжуд бўлса;
  • шу низо юзасидан тузилган медиатив келишувни мажбурий ижро этиш учун ижро варақаси бериш ҳақида суд ажрими мавжуд бўлса;
  • тараф бўлган юридик шахс тугатилган бўлса;
  • тараф бўлган фуқаро вафот этса ва низоли муносабат ҳуқуқий ворисликка йўл қўймаса;
  • даъвогар даъвосидан воз кечса ва суд бу воз кечишни қабул қилса;
  • келишув битими тузилиб, суд томонидан тасдиқланса;
  • мажбурий судгача тартибга риоя этилмаган ва уни кейинчалик қўллаш имконияти бой берилган бўлса;
  • йўқотилган суд ёки ижро ишини тиклаш учун тўпланган материаллар етарли бўлмаса.

Чет давлат суди, ҳакамлик суди ёки арбитраж қарорини тан олиш ёхуд ижрога қаратиш суд томонидан рад этилган айрим ҳолатларда мазкур қарорнинг мавжудлиги иш юритишни тугатишга тўсқинлик қилмаслиги мумкин.

Тугатиш тартиби

Суд иш юритишни тугатиш ҳақида ажрим чиқаради. Унда:

  • иш юритишни тугатиш асоси;
  • суд харажатларини тақсимлаш;
  • қонунда белгиланган ҳолда давлат божини қайтариш масалалари кўрсатилади.

Ажрим нусхаси ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади. Ажрим устидан шикоят қилиш ёки протест келтириш мумкин.

Тугатишнинг оқибати

Муҳим: Иш юритиш тугатилганидан кейин айни шахслар ўртасида, айни предмет ва айни асослар бўйича судга такроран мурожаат қилишга йўл қўйилмайди.

Бу жиҳати билан иш юритишни тугатиш даъво аризасини кўрмасдан қолдиришдан фарқ қилади. Кўрмасдан қолдиришда камчилик бартараф этилгандан кейин қайта мурожаат қилиш мумкин, иш юритиш тугатилганда эса айнан шу низо бўйича қайта мурожаат қилиш тақиқланади.

Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси билан белгиланган.

Chat