Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 35752 марта ўқилди

В Навоийской области досрочно были освобождены 47 осужденных - Новости  Узбекистана

Маҳкумнинг ҳуқуқий ҳолати

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига мувофиқ, маҳкумлар қонунда белгиланган истисно ва чекловларни ҳисобга олган ҳолда фуқаролар учун назарда тутилган ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлади, шунингдек белгиланган мажбуриятларни бажаради.

Маҳкумнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари унга тайинланган жазо тури, жазони ижро этиш тартиби ва шартларидан келиб чиқиб белгиланади.

Муҳим: маҳкумларга нисбатан қийноқ, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ёхуд жазо қўллаш тақиқланади.

Маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари

Маҳкум қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • жазони ўташ тартиби ва шартлари, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақида ахборот олиш;
  • жазони ижро этувчи органга, бошқа давлат органлари ва жамоат бирлашмаларига таклиф, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилиш;
  • мурожаатни она тилида ёки бошқа тилда бериш ва имкон қадар шу тилда жавоб олиш;
  • зарур ҳолларда таржимон хизматидан фойдаланиш;
  • тушунтиришлар бериш ва қонунчиликда белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;
  • ўқув, бадиий ва бошқа ахборот материалларидан фойдаланиш;
  • амбулатория ёки стационар шароитда тиббий ёрдам олиш;
  • об-ҳаво шароити имкон берганда тоза ҳавода жисмоний машқлар билан шуғулланиш;
  • психологик ёрдам олиш;
  • хавфсиз меҳнат шароити, дам олиш, таътил ва меҳнатга ҳақ тўланишидан фойдаланиш;
  • ижтимоий таъминот, шу жумладан қонунчиликда белгиланган ҳолларда пенсия олиш.

Озодликдан маҳрум этилган шахснинг психологик ёрдам билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат унинг розилиги билан амалга оширилади.

Чет эл фуқаролари ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси билан, бундай ваколатхона мавжуд бўлмаса, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи давлатнинг дипломатик ваколатхонаси билан алоқа қилиш ҳуқуқига эга.

Юридик ёрдам ва шахсий хавфсизлик

Маҳкум адвокатдан малакали юридик ёрдам олиш, шахсий хавфсизлигини таъминлашни талаб қилиш ва виждон эркинлигидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Маҳкум ўз ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид мавжуд деб ҳисобласа, жазони ижро этувчи органнинг исталган ходимига мурожаат қилиши мумкин. Мурожаатни қабул қилган ходим хавфсизликни таъминлаш учун зудлик билан чора кўриши шарт.

Сайлов ва референдумда иштирок этиш

Озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган маҳкумлар, шу жумладан оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинган шахслар, агар улар қонун ва суд ҳукми асосида сайлов ҳуқуқидан маҳрум этилмаган бўлса, Президент сайлови, Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови ҳамда референдумда иштирок этиш ҳуқуқига эга.

Маҳкумнинг мажбуриятлари

Маҳкум:

  • жазони ўташ тартиби ва шартларига риоя қилиши;
  • жазони ижро этувчи орган маъмуриятининг қонуний талабларини бажариши;
  • бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши;
  • чақирув бўйича тегишли органга келиши шарт.
Chat