Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8902 марта ўқилди

Туристик индустрия объектлари, маданият ташкилотлари ва маданий мерос объектларида, шу жумладан музейлар, театрлар ва жойлаштириш воситаларида ногиронлиги бўлган шахсларнинг эркин ва тўсиқсиз ҳаракатланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилади.


Туризм соҳасида ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатувчи туроператорлар, турагентлар, жойлаштириш воситалари эгалари, транспорт хизмати кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари ҳамда саёҳат давомида уларга ҳамроҳлик қилувчи фуқароларни рағбатлантириш чоралари кўрилади.

Маданий мерос объектларидаги қулайликлар

Маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва тиклашда уларга шикаст етказмаган ҳолда:

  • пандуслар;
  • плинтуслар;
  • лифтлар;
  • кўзи ожиз шахслар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган макетлари

ўрнатилади.

Шунингдек, объектлар ҳақидаги маълумотлар Брайль алифбосида жойлаштирилади.

Аэропорт, вокзал ва автошоҳбекатлардаги шарт-шароитлар

Темир йўл ва жамоат транспортларида, шунингдек барча аэропорт, вокзал ва автошоҳбекатларда уларга эгалик қилувчи ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун:

  • махсус кўтарилиш пандуслари;
  • қулай зина тутқичлари;
  • махсус аравачалар

билан таъминлаш чоралари кўрилади.

Саёҳат харажатларининг бир қисмини қоплаш

2027 йил 1 январга қадар Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 1 000 нафар I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг:

  • 50 фоизи;
  • бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми

қоплаб берилади.

Сурдогидлар тайёрлаш харажатларини қоплаш

2027 йил 1 январга қадар эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Ахборот ва билет харид қилиш платформаларининг қулайлиги

Авиа, темир йўл ва автобус билетларини харид қилишга мўлжалланган онлайн платформалар эшитиш ва кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг эҳтиёжларига мослаштирилади.

Бунда эълонлар ва ахборотларни қабул қилиш учун тактил ҳамда овозли функцияларга эга воситаларни жорий этиш назарда тутилади.

Chat