Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 45 марта ўқилди

(меҳнат муносабатлари доирасида) – иш берувчи ва ходим учун энг қулай мувозанатни таъминлайдиган ижтимоий меҳнат муносабатларининг алоҳида тури. Меҳнат муносабатларида ижтимоий шерикчилик – ходимлар ва иш берувчилар ўртасидаги муносабатлар тизими бўлиб, унда манфаатлар қарама-қаршилиги ва уни ҳал этиш йўллари кўзда тутилган. Ижтимоий шерикчилик бошқа ижтимоий жараёнлар билан ҳам боғлиқ. И.ш. – бу ходимларнинг (улар вакилларининг), иш берувчиларнинг (улар вакилларининг), давлат ҳокимияти органларининг, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органларининг иш берувчи ва ходим ўртасидаги манфаатларини тизимлаштиришдир. И.ш. тушунчаси меҳнат ҳуқуқида янги усул бошқаруви, ходим ва иш берувчи ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш бўлиб, ушбу услуб ходимлар ва иш берувчилар муносабатларини Меҳнат кодексида белгиланган шакл ва тамойилларга асосланган ҳолда яхшилашга қаратилган.

Chat