Шрифт ўлчами
Кўриниш
– давлат тузилишининг мураккаб шакли. Федератив давлат – маълум сиёсий мустақилликка эга давлатларнинг бирлашиши натижасида вужудга келади. Федератив давлат таркибига кирувчи миллий ва ҳудудий тузилмалар федерация субъектлари деб аталиб, улар турли ҳуқуқий мақомга эга бўлади. Федератив давлат миллий ёки ҳудудий тамойиллар асосида тузилиши мумкин. Федерациянинг субъектлари республика, вилоят, ўлка (Россияда), штат (АҚШ ва Ҳиндистонда), ерлар (Германияда) деб аталади. Федератив давлатларда бир неча Конституция, бир неча фуқаролик бўлади.