Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17 марта ўқилди

– давлатнинг олий коллегиал ижро этувчи органи. Ҳ. турли мамлакатларда турлича номланиши мумкин: вазирлар кенгаши (Франция, Италия, Польша), Вазирлар Маҳкамаси (Буюк Британия, Ўзбекистон), Давлат кенгаши (ХХР) ва бошқалар. Ҳ. партиясиз, бир партияли ва коалицион бўлиши мумкин. Ҳ.ни тузиш тартиби бошқарув шаклига боғлиқ бўлади. Парламентар мамлакатларда ҳ.ни давлат бошлиғининг топшириғига биноан бир палатали парламентда ёки икки палатали парламентнинг қуйи палатасида кўпчилик ўринга эга бўлган партия етакчиси (коалицион ҳ.да – партиялар етакчиларидан бири) тузади. Президентлик республикаларида (шундай орган конституцияда назарда тутилганларида) ҳ.ни президент тузади, бунда у тайинлаган ҳ. аъзоларидан ҳар бири қатор мамлакатларда (Беларусь, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонда) парламент томонидан тасдиқланиши керак. Ҳ. аъзолари (вазирлар, лавозимсиз вазирлар, давлат вазирлари, давлат котиблари ва бошқалар) давлат бошқарувининг аниқ марказий идораларига бошчилик қилишади, парламентар республикаларда улар, одатда, парламент аъзолари бўлишлари керак, қачонки президентлик ва қоидага кўра яримпрезидентлик республикаларида вазирлик лавозимини ва депутатлик мандатини қўшиб олиб бормаслик принципи амалда бўлади. Парламентар давлатларда ҳ. парламентга (икки палатали парламентда қуйи палатага) коллегиал ҳисобдор бўлади. Бу парламентдаги кўпчиликнинг қўллаб-қувватлаши йўқотилганда (ҳ. коалицияси бўлиниб кетганда) ҳ. истеъфога чиқишга мажбур (бу ҳ. танқислиги бошланганлигидан дарак беради, у янги ҳ.нинг тузилиши ва парламентнинг унга ишонч билдириши билан тугалланади) ёки парламент тарқатиб юборилиб, муддатидан олдин парламентга сайловлар тайинланади. Федерал давлатларда марказий (федерал) ҳ. ва федерация таркибига кирувчи давлат тузилмалари (штатлар, музофотлар) ҳ.лари бўлади. Ҳ. тўла таркибда ишлаши мумкин ёки ҳ. бошлиғи торроқ ҳайъатни (маҳкама – Буюк Британия, Ҳиндистон ва бошқаларда) тузади. Ҳ. ўз таркибидан ёрдамчи ҳ. қўмиталарини тузиши мумкин. Ҳ. қарорлари ёки сиёсий кўрсатмалар тусида бўлади ёки норматив ҳужжатлар ёки қонун лойиҳалари кўринишида (одатда алоҳида вазирликлар томонидан ишлаб чиқилади) расмийлаштирилади ва сўнгра улар парламентга киритилади.

Chat