Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 78 марта ўқилди

Адлия вазирлигида Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳужжатларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги йўриқнома (рўйхат рақами 3848, 04.06.2026 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.


Мазкур ҳужжатга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2025-йил 24-ноябрдаги 738-сон қарори билан тасдиқланган Дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларини Инсон учун қўлланиладиган дори воситаларига қўйиладиган техник талабларни уйғунлаштириш бўйича халқаро кенгаш (ICH) талаблари асосида тақдим этиш белгиланган.

✔️ Хусусан, дори воситасини ишлаб чиқаришда ҳайвон хомашёсидан олинган моддалар қўлланилган ҳолларда, уларнинг таркибида прионлар мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги ҳужжатларда аниқ кўрсатилиши лозим.

✅ Шунингдек, дори воситасини тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномага халқаро талабларга мос, реклама хусусиятига эга бўлмаган қўшимча маълумотларни киритишга рухсат этилади.

Бундан ташқари, дори воситасининг генетик модификацияланган организмлар (GMO) сақлаши ёки улардан олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ҳам мажбурий тартибда кўрсатилади. Бунда генетик модификация тури ва манбаси, қўлланилган генетик конструкция ва экспрессия тизими, биологик ва экологик хавфсизлик чоралари, ишлаб чиқариш жараёнида GMOдан олинган моддалар қўлланилган босқичлар ҳамда генетик хавфсизликка оид ҳужжатлар ҳақида маълумотлар тақдим этилади.

Chat