
Муайян рейс ва санага жойни олдиндан банд қилиш ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташишнинг зарур шарти ҳисобланади.
Жойни:
Банд қилиш муддати ташувчи томонидан белгиланади. Банд қилиш чиптани расмийлаштиришнинг дастлабки босқичи бўлиб, унинг ўзи ташиш ҳуқуқини бермайди.
Муҳим: йўловчи белгиланган муддатда тўловни амалга оширмаса ёки ташувчининг бошқа шартларини бажармаса, банд қилинган жой огоҳлантиришсиз бекор қилиниши мумкин.
Ҳар бир йўловчига қоғоз ёки электрон чипта расмийлаштирилади. Чипта шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида муайян йўловчи номига берилади ва ундан бошқа шахс фойдаланиши мумкин эмас.
Чиптада, жумладан:
Чипта белгиланган тариф ва йиғимлар тўланганидан кейин расмийлаштирилади. Ташувчи тарифга киритилмаган қўшимча йиғимлар ҳақида йўловчини олдиндан хабардор қилиши ва уларни ташиш шартномасида кўрсатиши керак.
Муҳим: электрон чипта билан учишда йўловчи ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиши шарт. Чиптадаги маълумотлар ҳужжатдаги маълумотларга мос бўлиши керак.
Йўловчи ташувчини олдиндан хабардор қилмасдан рейсга келмаса:
Агар йўловчи ташувчини белгиланган муддатда огоҳлантирса, кейинги рейслар бўйича брон тарафларнинг келишувига кўра сақланиши мумкин.
Ташувчининг айби ёки тиббий маълумотнома билан тасдиқланган касаллик сабабли рейсга келинмаган бўлса, тегишли йиғим ундирилмайди.
Болалар, ҳамроҳсиз учаётган вояга етмаганлар, имконияти чекланган йўловчилар, замбилда ташиладиган беморлар, ҳайвонлар, қурол, ортиқча ёки йирик ўлчамли багаж билан учаётган йўловчилар учун ташувчи алоҳида банд қилиш шартларини белгилаши мумкин.
Жойлар сонидан ортиқ брон қилингани сабабли йўловчи рейсга қабул қилинмаса, ташувчи компенсация хизматларини кўрсатиши ва уни навбатдаги ёки бошқа ташувчининг рейсига жойлаштириши керак.
Авиачиптани банд қилиш ва расмийлаштириш тартиби 2238-сон Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари билан белгиланган.