Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 13885 марта ўқилди

Рейсга қабул қилиш рад этилганда

Расмийлаштирилган чиптаси ва тасдиқланган брони бор йўловчига жой бериш рад этилса ҳамда у белгиланган вақтдан ортиқ ушланиб қолса, ташувчи етказилган зарарни:

  • компенсация тўлаш;
  • бепул қўшимча хизматлар кўрсатиш орқали қоплаши керак.

Компенсация миқдори ҳамма авиакомпаниялар учун ягона суммада белгиланмаган. У ташувчининг қоидалари, Ҳаво кодекси, парвоз мамлакати қонунчилиги ва қўлланиладиган халқаро талабларга мувофиқ аниқланади.

Рейс кечиктирилганда

Рейс ташувчи белгилаган вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Зарар миқдори парвоз купони қиймати ва ташувчи қоидалари асосида белгиланади.

Йўловчига қуйидаги бепул хизматлар кўрсатилиши керак:

  • бир марта телефон орқали гаплашиш, хабар ёки бошқа алоқа хизмати;
  • кутиш даврида озиқ-овқат ва ичимлик суви;
  • кутиш ташувчи белгилаган муддатдан ошса, меҳмонхона;
  • аэропортдан меҳмонхонага бориш ва қайтиш транспорти;
  • чиптадаги туташ рейсни қолдириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш.

Муҳим: хизматларнинг бошланиш вақти ва даврийлиги ташувчининг қоидаларида белгиланиши мумкин. Рейс кечикиши биланоқ авиакомпания вакилига мурожаат қилиб, кечикишни тасдиқловчи маълумотни сақлаб қўйиш лозим.

Компенсация берилмайдиган ҳолатлар

Компенсация тўланмаслиги мумкин, агар йўловчи:

  • бошқа рейсни рад этиб, фойдаланилмаган қисм учун дарҳол пул қайтаришни танласа;
  • чипта сотиб олиш ёки рўйхатдан ўтиш муддатларига риоя қилмаса;
  • қоидаларни бузгани сабабли рейсдан четлатилса;
  • рўйхатдан ўтиб, чиқиш дарвозасига келмаса;
  • юқорироқ тоифада бепул ташиш таклифини қабул қилса;
  • бепул ташилаётган бўлса.

Мазкур кафолатлар 2238-сон Ҳаво транспортида йўловчи ва багаж ташиш қоидалари билан белгиланган.

Chat